Полезные статьи

3D Моделлаштиришнинг ҳозирги замондаги ўрни


 3Д Моделлаштиришнинг ҳозирги замондаги ўрни

Аслида, 3д моделлаштириш ҳозирги замонимиздаги жамиятда муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳозирги кунга келиб 3Д моделлаштириш Маркетинг, Архетектура ва дизайн, Киноматаграфия ва бошқа соҳаларда кенг қўлланиб келмоқда. 3Д моделлаштириш келажак биноларини протатипини яратиш ёки бирон бир компания ишлаб чиқарган маҳсулотнинг презентациясини ўтказиш жараёнида муҳим рўл ўйнайди.

3Д печатнинг яратилиши туфайли 3Д моделлаштириш яна бир погъона олдинга силжиди ва ҳозрги жамиятда янада талаб қилинадиган соҳага айланди. Эндиликда ҳар бир инсон ўзи чизган расими ёки интрнетдандан кўчириб олган расм обекти бўладими, модел ёки севимли мултқаҳрамонимизнинг персонажи бўладими 3Д принтерда печат қилиш имкониятига эга. Албатта, 3Д Программада ишлашни ва моделлаштиршни ҳамма ҳам тушунавермайди. Шу сабабли 3Д моделлаштириш соҳасида касбга талаб кучайди ва 10 йил давомида ўсиб борди.

3Д моделлаштириш нима?

3Д моделлаштириш бу – бирон бир чизилган расм ёки чизма асосида 3 ўлчамли лойиҳани яратишдир. Обектларнинг 3Д моделини яратиш учун махсус программалар қурилмалардан фойдаланилади, мисол учун Планшетлар, компютерлар кабилардир. Маделлаштириш жараёнида Рендер қилиш муҳум этаплардан биридир.
Замонавий 3 ўлчамли компютер графикаси бирон бир обектнинг ёки инсонинг моделини максимал даражада ҳақиқий кўринишини, ҳақиқий инсондан ёки обектдан ажратиш қийин бўладиган 3Д модел яратиш имконини беради. Профессионал даражада моделлаштирилган махсулотни бемалол мижозларга, инвестрларга ёки ҳамкорларга презентация қилиш мумкин.

3Д моделлаштириш ҳозирда қаерларда кенг қўлланмоқда?

1. Ҳар хил турдаги персонажларнинг моделларининг яратилиши – одатда персонажлар мултфилмлар ёки бўлмаса ҳар хил ўйин турлари учун яратилади.
2. 3Д биноларнинг визуализацияланиши – Бу билан проэктлар яратадиган организация шуғуланиб, мижоз учун келажакда қурмоқчи бўлган биносини 3Д коринишида кўриб унга баҳо бериш мақсадида буюртма беришади.
3. Интерер учун 3Д моделлар яратиш – одатда 3Д интерер билан дизайн студиялар фойдаланишади.
4. Реклама ва Маркетинг – Ностандарт обектлар реклама учун тез тез талаб қилинади ва буюртмачилар ва истемолчиларни эьтиборини жалб қилиш мақсадида фойдаланилади.
5. Махсус безаклар ишлаб чиқариш – профессионал рассомлар ва заргарлар махсус программалар ёрдамида оригинал ва ноёб даражада дизайн яратадилар.
6. Мебел ва мебел аксессуарларини ишлаб чиқариш – мебел ишлаб чиқарувчи компаниялар 3 ўлчамли графикадан ҳозирда кенг миқиёсда фойдаланиб келмоқда. Ўзларининг махсулотларини қийнчиликсиз яратиш мақсадида махсус программалар асосида 3Д моделлар яртиб тайёр махсулот эгасига айланишмоқда.
7. Саноат соҳасида – замонавий ишлаб чиқаришни моделлаштиришсиз тасаввур қилиш қийин. Ҳар бир детални ёки махсулотни 3Д моделини ясаб таёр қилиб йиғиш онсонроқ.
8. Медицина соҳасида – мисол учун 3Д моделлаштириш медицина соҳасида ҳам кенг қўлланиб келмоқда. Пластик операцияларда ёки жаррохлик операцияларида 3Д моделлаштириш қўлланмоқда. Кўпдан кўп ҳолларда эса беморларга мураккаб жаррохлик амалётини 3Д моделлашттириш орқали презентация қилиб берилади ва унинг натижаси қандай бўлишини олдиндан кўрсатилади.

Одатда 3Д моделлаштиришни кимлар буюртма қилади?

1. Қурилиш билан шуғулланадиган компаниялар ҳаридорларни эьтиборини жалб қилиш мақсадида 3Д моделлаштиришга мурожат қилади ва буюртма берадилар.
2. Реклама билан шуғилланадигон компаниялар ҳам 3Дмоделлинга юзланишади.
3. Махсулот ишлаб чиқарувчи барча турдаги компаниялар махсулотларини реклама қилиш мақсадида 3Д моделлаштиришга мурожаат этадилар.
Кўриб турганингиздек 3Д модделлаштириш ҳозирги замонамизда катта ўрин тутиб бормоқда.

Оригинал мақолани ушбу сайтда ўқишингиз мумкин:
http://astir.uz

Комментарии (0)